Мерилин Монро образидаги янги Barbi қўғирчоғи сотувга чиқди

Маданият1 дақиқа ўқиш2.1K
Мерилин Монро образидаги янги Barbi қўғирчоғи сотувга чиқди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Маттел компанияси Мерилин Монронинг 100 йиллиги муносабати билан "Жентлменлар сарғишларни афзал кўрадилар" филмидаги машҳур образини акс эттирган янги Марилйн Монрое Барбие Сигнатуре Долл моделини тақдим этди.
  • Ушбу қўғирчоқ 18 августдан 81 долларга сотувга чиқарилди.
  • Маттел 1990-йиллардан буён Мерилин Монро образидаги Барбилар ишлаб чиқариб келади, жумладан 1997, 2002 ва 2009-йилларда ҳам актрисанинг турли машҳур қиёфалари асосида қўғирчоқлар яратган.

Машҳур актриса Мерилин Монронинг ёрқин образларидан бири энди Barbi қўғирчоғида акс этди. Mattel компанияси актрисага бағишланган янги Marilyn Monroe Barbie Signature Doll моделини тақдим қилди. Қўғирчоқ 18 августдан харидорларга таклиф этила бошланган.

Янги модель Монронинг 1953 йилда суратга олинган “Жентлменлар сарғишларни афзал кўрадилар” фильмидаги машҳур қиёфаларидан бирини такрорлайди. Актриса фильмдаги саҳналарнинг бирида “Diamonds Are a Girl’s Best Friend” қўшиғини ёрқин пушти рангдаги, катта бант билан безатилган кўйлак ва узун опера қўлқопларида ижро этган. Қўғирчоқ ҳам айнан шу эсда қоларли образ асосида яратилган.

Marilyn Monroe Barbie Signature Doll актрисанинг таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг нархи 81 долларни ташкил этади. Шу тариқа, Мерилин Монронинг кино тарихида қолдирган машҳур образларидан бири коллекцион Barbi кўринишида яна бир бор мухлисларга тақдим этилди.

Mattel компанияси Мерилин Монро образидаги қўғирчоқларни 1990 йиллардан бери ишлаб чиқариб келади. Хусусан, 1997 йилда компания актрисанинг энг таниқли қиёфаларига бағишланган учта Barbi моделини тақдим этган. Улар “Жентлменлар сарғишларни афзал кўрадилар” фильмидаги пушти ва қизил либослар ҳамда “The Seven Year Itch” фильмидаги машҳур оқ кўйлакдан илҳомланган.

Компания 2002 йилда ҳам Монронинг яна бир машҳур образини Barbi орқали қайта тиклаган. Унда актрисанинг АҚШ президенти Жон Кеннедининг туғилган куни муносабати билан ўтказилган тадбирда “Happy Birthday, Mr. President” қўшиғини ижро этган пайтдаги қиёфаси акс эттирилган.

2009 йилда эса Mattel “Жентлменлар сарғишларни афзал кўрадилар” фильмидаги Монронинг яна бир образи асосида Barbi қўғирчоғини ишлаб чиқарган. Бу сафар актрисанинг олтин рангли кўйлакдаги қиёфаси асос қилиб олинган.

Янги қўғирчоқ эса Мерилин Монронинг энг машҳур экран образларидан бирини замонавий коллекцион Barbi шаклида қайта намоён этиб, актриса ижоди мухлислари учун ўзига хос эсдаликка айланди.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Техно
    1Password пароллар менежерига хакерлик ҳужуми уюштирилди
  2. Дунё
    Москвада мигрантлар учун иш патенти нархи 2027 йилдан ошади
  3. Спорт
    65 минг евролик совға: Уэсли Снейдер Серхио Рамосдан олган футболкани аукционда сотди
  4. Дунё
    «Депортиво» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг машғулотга кетаётиб ЙТҲга учради
  5. Спорт
    Олимпиакос Пирей — Милан: таркиблар ва жонли матн
  6. Фойдали
    Тугалланмаган ишлар мияни чарчатади: руҳий зўриқишни камайтиришнинг 5 усули
  7. Спорт
    Дин. Загреб — Байер Леверкузен: таркиблар ва жонли матн
  8. Спорт
    Таэквондо WT бўйича Гран-при финали старт олади: Ўзбекистон терма жамоаси таркиби...
  9. Спорт
    Чемпионлар лигасида 5-турнинг энг яхши футболчиси соврини Энтони Гордонга насиб этди
  10. Спорт
    Тьерри Анри «Манчестер Сити»нинг инқирози сабабларини очиқлади