36 ёшли FIDE менежери Сергей Индейкин чивин чақишидан вафот этди

Халқаро шахмат федерацияси — FIDE операцион менежери Сергей Индейкин 36 ёшида вафот этди. Дастлабки маълумотларга кўра, у Нигериядаги хизмат сафари вақтида безгак юқтирган чивин чақиши оқибатида ҳаётдан кўз юмган.
Индейкин 2021 йилдан буён FIDE тизимида ишлаб келган. У дунёнинг энг нуфузли шахмат мусобақаларини ташкил этишда фаол қатнашган.
Унинг фаолияти давомида:
жаҳон чемпионатлари;
Жаҳон кубоги;
номзодлар турнирлари;
рапид ва блитс бўйича жаҳон чемпионатлари каби йирик мусобақаларни ташкил этиш ишларида иштирок этган.
Мусобақаларни ташкил қилиш билан боғлиқ вазифалари сабаб Сергей Индейкин тез-тез хорижий хизмат сафарларига чиққан. Нигерияга навбатдаги сафари эса унинг ҳаётидаги сўнгги сафар бўлиб қолди.
Дастлабки маълумотларга кўра, унинг ўлимига безгак сабаб бўлган.































Изоҳлар 0
…