18 ёшга тўлган кунида — Ота алимент қарзини тўлаб берди

18 ёшга тўлган кунида  — Ота алимент қарзини тўлаб берди

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2023 йил 28 февралдаги қарорига мувофиқ, қарздор С.Д.дан ундирувчи С.Ф. фойдасига фарзанди таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор С.Д.нинг алимент мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганлиги сабабли унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ўрганишлар натижасида 39 043 161 сўм алимент қарзи мавжудлиги аниқланган.

Ижро иши доирасида қарздор ота мавжуд алимент қарздорлигини бартараф этиш билан бирга, кейинги давр учун тўловларни ҳам амалга ошириб, жами 43 477 429 сўм алимент маблағларини тўлиқ тўлаб берди.

Энг эътиборли жиҳати — ушбу маблағлар фарзандининг айнан 18 ёшга тўлган кунида тўланди.

Яъни, фарзанди учун оддий совға эмас, балки йиллар давомидаги мажбуриятини адо этиш билан боғлиқ 43 миллион сўмдан ортиқ тўловни туғилган кунида амалга оширди.

Натижада қарздор ўз зиммасидаги алимент мажбуриятини тўлиқ бажарди ва ижро ҳужжати белгиланган тартибда якунланди.

Фарзанднинг туғилган куни — қувончли сана. Бу куни берилган энг катта совға эса — ота-онанинг ўз масъулиятини бажарганидир.

Фарзанд таъминотига масъулият билан ёндашиш — ҳар бир ота-онанинг нафақат қонуний, балки маънавий бурчидир.


Мажбурий ижро бюроси

Қува туман бўлими давлат ижрочиси

Ғ. Қодиралиев

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар