Шаҳзода Муҳаммедова “Иблис Прада кияди” фильмидаги Миранда Пристли образида (видео)

Шаҳзода Муҳаммедова “Иблис Прада кияди” фильмидаги Миранда Пристли образида (видео)

Дизайнер, актриса ва бошловчи Шаҳзода Муҳаммедова бу сафар машҳур мода тимсолларидан бирини ўзига хос тарзда гавдалантирди. У Лорен Вайсбергернинг “The Devil Wears Prada” (“Иблис Прада кияди”) романи ҳамда унинг 2006 йилда экранлаштирилган фильмидаги Миранда Пристли образини талқин қилган видеони ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлади.

Дизайнер видео остида: “Мода, FASHION индустрияси қироличаси образи дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова талқинида!” дея изоҳ қолдирган.

Видеони кўрган кузатувчилар эса Шаҳзоданинг образга киришига алоҳида эътибор қаратган. Изоҳларда унинг Миранда Пристлига нафақат ташқи қиёфаси, балки мимикалари ва ўзини тутиши жиҳатидан ҳам жуда ўхшагани таъкидланган.

Айрим фойдаланувчилар эса видеони кўриб, худди "The Devil Wears Prada” фильмини қайтадан томоша қилгандек таассурот олганини ёзган. Миранда Пристли образи асл фильмда Мерил Стрип ижросида машҳурликка эришган ва мода оламининг кучли, талабчан раҳбари сифатида ёдда қолган.

Шаҳзода Муҳаммедованинг янги талқини ҳам кузатувчилар томонидан илиқ кутиб олиниб, видео остида кўплаб ижобий фикрлар қолдирилган.

Сизнингча, Шаҳзода Муҳаммедова Миранда Пристли образини қай даражада ўхшата олди? Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг!

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар