Жоржинадан кутилмаган қарор: энди у Роналдунинг уч нафар катта фарзандининг расман онаси!

Жоржинадан кутилмаган қарор: энди у Роналдунинг уч нафар катта фарзандининг расман онаси!

Криштиану Роналду ва Жоржина Родригес оиласида тўйдан кейин яна бир муҳим воқеа юз берди. Хабарларга кўра, Жоржина футболчининг уч нафар катта фарзандини расман фарзандликка олган.

Гап Роналдунинг катта фарзандлари — Криштиану Жуниор ҳамда эгизаклар Ева ва Матео ҳақида кетмоқда.

Бунга қадар Жоржина фақат Роналдунинг икки нафар фарзанди — Алана Мартина ва Белла Эсмералданинг қонуний онаси ҳисобланган.

Энди эса у футболчининг жами беш нафар фарзандига нисбатан расман қонуний она мақомига эга бўлгани айтилмоқда.

Бу қарор Роналду ва Жоржина оиласидаги муносабатларнинг янада мустаҳкамланганини кўрсатадиган муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда. Шу билан бирга, маълумотларга кўра, Криштиану Роналду катта фарзандларига нисбатан ота-оналик ҳуқуқи ва васийлик мақомини сақлаб қолган.

Шундай қилиб, оиладаги фарзандларнинг барчаси Жоржина ва Роналду учун янада умумий оилавий мақомга эга бўлмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар