07:30 / 13.05.2018
6 973

АҚШ соҳилларида динозаврлар давридан қолган балиқ топилди

АҚШ соҳилларида динозаврлар давридан қолган балиқ топилди
АҚШнинг Нью-Жерси штатида икки метрли балиқ соҳилга урилди. Бу жонивор динозаврлар давридан қолган, 245 миллион йиллик тарихга эга экани айтилаяпти. Бу ҳақда «Sabah»га таяниб Хабар нашри маълум қилмоқда.

«Триас даври»га оид ғаройиб балиқнинг соҳилга урилиши ғоят қизиқарли.

Балиқни «Осленд-Бич» давлат парки ҳудудидан Стефани Ҳолл исмли аёл топиб олган.

«Қумда бир жониворни кўриб ҳайрон қолдим. Дарҳол уни тасвирга тушириб, ижтимоий тармоқларга жойладим. Мутахассислардан бу қандай жониворлигини аниқлаш учун ёрдам сўрадим», – дейди Стефани Ҳолл.

Мутахассислар балиқнинг Атлантик осётр (бақра) эканини аниқлашди. Бу жонивор динозаврлар даврида яшаган. Бу балиқ насли тугаб кетган деган фикрлар бор эди. Аммо... Бу жонивор 65 йил яшаб, беш метргача етади.

Мутахассислар балиқ ҳақида маълумот тўплаш учун уни лабораторияга олиб кетишди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ соҳилларида динозаврлар давридан қолган балиқ топилди