
Қозоғистоннинг Жамбул вилоятида йўловчи поездининг бир неча вагони рельсдан ташқарига чиқиб кетди. Қозоғистон Республикаси ИИВнинг Фавқулодда вазиятлар қўмитаси (ФВҚ) вакили Руслан Иманқулов берган маълумотга асосланиб, Кун нашри шу ҳақида хабар берди.
Вилоят бошқармасининг матбуот хизматида воқеа натижасида бир неча киши жароҳат олгани маълум қилинди.
"Жабрланганлар бор, бироқ уларнинг неча киши экани ва қурбонлар бор ёки йўқлиги ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Қайноқ линия очилмоқда, психологлар ҳам ишга киришади", - деди матбуот хизмати вакили.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода йўловчиларнинг қулаган вагонлар деразалари орқали чиқаётганини кўриш мумкин. Гувоҳлар маълумотларига кўра, рельсдан чиққан поезд Остона-Олмаота йўналишида ҳаракатланаётган бўлган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар