date
views 4 903

Германияда Эрдўғоннинг олтин ҳайкали пайдо бўлди

Германияда Эрдўғоннинг олтин ҳайкали пайдо бўлди
Фото: «РИА Новости»
Германиянинг Гессен федерал бирлигига қарашли Висбаден шаҳрида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг олтин ҳайкали пайдо бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» ахборот агентлигига таяниб Хабар нашри маълум қилмоқда.

Эрдўғоннинг тўрт метрлик олтин ҳайкали шаҳар марказидаги майдонга ўрнатилган. Ҳайкал «Wiesbaden Biennale» кўнгилочар фестивали доирасида ўрнатилган.

«Bild» нашрининг ёзишича, кўплаб кишилар қўлида турк байроғини ушлаб, ҳайкал олдида суратга тушишяпти. Эрдўғонга қарши бўлган кишилар эса ҳайкал ва унинг ёнида турли бўлмағур суратлар ва ёзувларни қолдиришмоқда.

Фестивал Висбадене шаҳрида 23 августдан 2 сентябргача «Ёмон хабарлар» шиори остида давом этади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германияда Эрдўғоннинг олтин ҳайкали пайдо бўлди