07:30 / 05.09.2018
5 377

Сурияда Россия томонидан энг йирик бомбардимон бошлангани хабар қилинди

Сурияда Россия томонидан энг йирик бомбардимон бошлангани хабар қилинди
Россия ҲКК Идлиб шаҳридаги қуролланган гуруҳлар жойлашган ҳудудларда бир йил ичидаги энг йирик бомбардимонни бошлади, деб хабар берди Kun.uz Al-Masdar News'га таяниб.

Уларнинг маълумот беришича, ҳарбий ҳаракатларда “Су” самолётлари қатнашмоқда. Хабарга кўра, бомбардимончи самолётлар шаҳарнинг жанубий ва ғарбий туманлари бўйлаб 50 га яқин авиазарба берган.

Reuters агентлигининг билдиришича, мухолифат вакиллари ва кузатувчилар ҳам Сурия ҳудудида россиялик ҳарбийлар бомбардимонни амалга оширишганини хабар қилишган.

Россия мудофаа вазирлиги операция бошлангани ҳақида ҳозирча расмий хабар тарқатмаган.

Аввалроқ, 4 сентябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп Идлиб вилоятида Россия ва Эрон қўшинларининг ҳарбий ҳаракатлар бошлаши Сурия учун жиддий гуманитар ҳалокатга айланиши мумкинлигини билдирганди. Унинг сўзларига кўра, юз минглаб кишилар ҳалок бўлиши мумкин.

Идлиб Суриянинг жангарилар назорати остида бўлган охирги шаҳридир. Мазкур ҳудуд учун жанглар 2011 йилдан буён давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сурияда Россия томонидан энг йирик бомбардимон бошлангани хабар қилинди