
БМТ Туркманистонни халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, жумладан БМТ билан ҳамкорлик қилган фуқароларини таъқиб қиладиган «шармандали» мамлакатлар рўйхатига киритди.
Рўйхатга 38 та давлат қайд этилган бўлиб, Туркманистон рўйхатнинг 38-поғонасидан жой олди.
БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш мазкур ҳисобот ҳақида гапирар экан, БМТ билан ҳамкорлик қилаётган алоҳида шахсларни жазолаш «шармандали амалиёт» ҳисобланишини ва унга барҳам бериш лозимлигини таъкидлади.
1992 йилдан бери БМТ аъзоси бўлган Туркманистон ташкилот тузилмалари билан мустахкам ҳамкорлик қилиш, шуниндек ўз зиммасига олган халқаро мажбуриятларни, жумладан, инсон ҳуқуқлари бўйича мажбуриятларга амал қилишдан манфаатдор эканлигини айтиб келади.
Шунга қарамай Туркманистон халқаро ташкилотлар ҳисоботларида йилдан йилга инсон ҳуқуқлари борасида жаҳондаги энг ёмон мамлакатлар рўйхатида қайд этилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар