АҚШ президенти Дональд Трампнинг тўнғич куёви ва маслаҳатчиси Жаред Кушнер бизнеси муваффақиятли ривожланаётгани ва бойлиги ортиб бораётган бўлишига қарамай, бир неча йил давомида даромад солиғини тўламаган. The New York Times шу ҳақида хабар берди.
Нашрда таъкидланишича, Кушнер ва унинг оиласи фирмаси - кўчмас мулк савдоси билан шуғулланувчи Kushner Companies'га тегишли молиявий ҳужжатлар ўрганилган. Мазкур ҳисобот 2009 йилдан 2016 йилгача бўлган даврни ўз ичига олган. Унга кўра, гўёки Кушнер федерал даромад солиғини тўламай келган, ҳолбуки унинг оиласи компанияси кўчмас мулк харидига миллиардлаб долларлар сарфлаган, унинг шахсий бойлиги эса сўнгги ўн йилликда беш бараварга (324 миллион долларга) ошган.
Газета версиясига кўра, бунга Kushner Companies қўллаган усул сабаб бўлган, яъни компанияда гўёки камомад қайд этилаётгандек ҳисобот топширилган. "Бироқ камомад фақат қоғозда бўлган, Кушнер ва унинг компанияси эса ҳеч қандай пул йўқотмаган", - дейилади нашрда. Бу анча кенг тарқалган усул ҳисобланади ва ҳужжатларда Кушнер ва унинг компанияси қонун бузганлигига ҳеч қандай ишора йўқ.
Мақолада шунингдек Кушнернинг вакили изоҳи ҳам келтирилган, унга кўра, барча солиқларни компания мижози тўлаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади