21:54 / 15.10.2018
4 048

Беморларига Қуръонни ўқиб берган католик жарроҳ БМТ мукофотига сазовор бўлди

Беморларига Қуръонни ўқиб берган католик жарроҳ БМТ мукофотига сазовор бўлди
Ўзи католик бўлса-да, беморларига Қуръон ва Инжилни ўқиб берадиган суданлик жарроҳ БМТ мукофотига сазовор бўлди. Юксак мукофотга Жанубий Суданнинг Юқори Нил провинциясидаги Бунж шаҳри Мабан шифохонаси шифокори Эван Атар Адаха лойиқ кўрилди. Бу ҳақда Islom.uz нашри маълум қилди.

Диний эътиқод беморларга ёрдам беришига шифокорнинг ўзи ишонч ҳосил қилган, шунинг учун у анестезия қилишдан аввал беморларга мажусийлар ва мусулмонларнинг муқаддас китобларидан парчаларни ўқиб беради.

Хабарда айтилишича, шифохонада бу эркак шифокор йигирма йилдан бери ишлаб келади ва бу вақт давомида янги ташкил топган Судан ва Жанубий Судан мамлакатларидаги фуқаролик уруши ва фалокатлар оқибатида кўплаб қурбонларнинг ҳаётини сақлаб қолишга эришди.

«Менинг камтарона хизматимга шундай улкан мукофот берилганидан кўп таъсирландим. Ушбу мукофотга маълум бир пул маблағи берилиши ҳам айни муддао бўлди, биз уларни албатта шифохонамизнинг бирламчи эҳтиёжларига ишлатамиз», – дейди жарроҳ мукофотни олиш чоғида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Беморларига Қуръонни ўқиб берган католик жарроҳ БМТ мукофотига сазовор бўлди