07:53 / 23.10.2018
2 812

Алишер Усмонов нима учун Mail.Ru Group бошқарувидан воз кечди?

Алишер Усмонов нима учун Mail.Ru Group бошқарувидан воз кечди?
Бугун россиялик миллиардер Алишер Усмонов Mail.Ru Group бошқарувидан чиқиши маълум қилинди. Усмоновнинг ўзи «бу жараёнга сўнгги йиллар давомида тайёргарлик кўргани»ни билдирди, деб ёзмоқда Kun.uz.

«Аминманки, юқори технологияли компанияларни ёш авлод – замонавий рақамли бизнеснинг ривожланиш тенденцияларидан хабардор бўлган истеъдодли ҳамда катта мақсадли шахслар бошқариши лозим», – дейилади USM асосчиси баёнотида.

Эндиликда Mail.Ru менежерлари Борис Добродеев ва Дмитрий Сергеев, шунингдек, «Газпромбанк» топ-менежерлари Алан Ваксман ҳамда Сергей Меднов янги аъзолар сифатида директорлар кенгаши таркибига киритилади.

Alpari компаниясининг катта таҳлилчиси Роман Ткачукнинг фикрича, Алишер Усмонов шу йўл билан АҚШ томонидан тайёрланаётган санкцияларга тайёргарлик кўрмоқда. Америкалик сиёсатчиларнинг охирги баёнотларига кўра, АҚШ Россия ҳамда россиялик олигархларга нисбатан ҳар ойда санкциялар жорий этиши кутилмоқда. Усмоновнинг бошқарувни тарк этиши эса Mail.Ru Group’ни санкциялар хатаридан сақлаб қолади.

Назоратни тўлалигича бошқарув қўлига топшириш Алишер Усмонов учун биринчи марта эмас. У 2016 йилда ўзининг USM Holdings компаниясидаги назоратидан воз кечган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Алишер Усмонов нима учун Mail.Ru Group бошқарувидан воз кечди?