
Россия ҳукумати телефон номери орқали Интернет ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг шахсини аниқлаш тартибини белгилади, деб хабар қилмоқда Спутник. Янги қоида 180 кундан сўнг кучга киради.
Дмитрий Медведев имзолаган қарорда айтилишига кўра, "Интернет", ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар фойдаланувчиларининг шахслари мобил радиостанция абонент номери ҳақидаги маълумотга асосан аниқланади.
Ушбу чоралар “фуқаролар учун хавфсиз бўлган коммуникация муҳит яратиш мақсадида амалга оширилмоқда”, - дейилган қарор матнида.
Олдин Вазирлар Маҳкамаси томонидан мессенжерлар яратувчилари ҳар бир абонентнинг шахсини мобил алоқа оператори орқали аниқлашлари кераклиги ҳақида қоидалар ишлаб чиқараётганини хабар берган эдик.
Телефон РақамиИнтернет ФойдаланувчилариШахс АниқлашРоссия ҲукуматиИжтимоий ТармоқларМобил АлоқаСпутникЯнги ҚоидаДмитрий Медведев Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг