
Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳридаги олий таълим муассасаларининг бирида дастлабки "ростгўйлик дўкони" очилди.
Маълум қилишларича, ушбу дўконда ҳеч қандай сотувчи ёки кассир йўқ, барча маҳсулотларни талабалар ўзлари олишади ва унинг эвазига тўланадиган пулни махсус қутига солишади.
"Харидорлар ўз-ўзига хизмат тамойили орқали фаолият олиб борилади. Бу сингари дўконларнинг очилишидан мақсад ёшларни адолат, ростгўйликка чорлашдир", — дея тушунтирди дўкон эгаси.
Бундай лойиҳалар Қозоғистонда биринчиси эмас, аввалроқ, Остона ва Олмаота шаҳарларидаги олий таълим даргоҳларида ҳам шу сингари лойиҳалар йўлга қўйилган.
Манба: Mahalladosh.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар