
Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳрида яшовчи бир аёл денгиз соҳилидаги пляжда ахлат йиғиб юриб ажабтовур жонзот қолдиқларини учратди. Афтидан, бу жонзотни денгизда юзага келган кучли тўфон соҳилга итқитиб ташлаган бўлса керак.
Жонзотнинг узун думи бўлиб, икки ёнидан оёқсифат аъзолар ўсиб чиқибди. Қанотларида ўткир тирноқлар мавжуд. Оғзи бир-биридан ўткир тишларга тўла экан.
Аёл жонзотни униси-бунисига кўрсатиб боққанди. Ҳеч ким ҳайратланмади. Елка қисишдан нарига ўтмади. Шундан кейин аёл жонзотнинг суратини интернетга жойлаштирди. Ҳозир бу мавжудот билан дунёнинг етакчи олимлари қизиқишмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар