08:27 / 07.12.2018
4 867

МДҲ давлатлари раҳбарлари норасмий учрашув ўтказишди

МДҲ давлатлари раҳбарлари норасмий учрашув ўтказишди
Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарлари 6 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳрида йил якунларига бағишланган норасмий учрашув ўтказишди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев ҳам ушбу норасмий учрашувда қатнашган.

Тушлик вақтида ташкил этилган мазкур саммитдан олдин давлат раҳбарлари суратга тушишган. Учрашув мутлақо норасмий тарзда кечгани айтилмоқда. Саммит иштирокчилари ўзлари истаган мавзуда суҳбатлашишган, музокаралар олиб боришган.

Куннинг биринчи ярмида эса Россия президенти Владимир Путин раислигида Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » МДҲ давлатлари раҳбарлари норасмий учрашув ўтказишди