17:43 / 09.12.2018
3 106

Франциядаги тартибсизликларда Россияни айблашмоқда

Франциядаги тартибсизликларда Россияни айблашмоқда
Бу айблов Украина хавфсизлик хизмати мутасаддилари тарафидан қўйилган. Уларнинг таъкидлашича, Париждаги оммавий тартибсизликларда Донецк байроғи остида ҳам фуқаролар фаол иштирок этмоқда. Демак, бу намойишларда Россиянинг қўли бор. Россия махсус хизмати вакиллари намойишлар ва тартибсизликларга бевосита алоқадорлиги кўриниб турибди экан.

Донецк байроғи остида «Катехон» таҳлилий маркази аъзоси Сорлин Фабрис, 2013 йилдан бери Россия фуқароси ҳисобланган Ксавье Моролар Париждаги марказий майдонда суратга олинган.

— Тинчликдаги митинглар ташкил этганлар ортида, — дейилади Украина хавфсизлик хизмати баёнотида. — Россия вакиллари тартибсизликлар ташкил этишга етакчилик қилаётганига сира шубҳа йўқ. Чунки Россияликларнинг агрессив ҳаракатларига халқаро чегаралар дош бера олмайди. Улар турли шафқатсиз усуллар ёрдамида Европадаги тинчликка раҳна солишмоқда…

Эслатиб ўтамиз, юқорида айтиб ўтилган гаплар Украина хавфсизлик хизмати раҳбари Василий Грицакка тегишли эди. У интернетдаги «Фэйсбук» ижтимоий сайтида ўз фикрларини билдириб ўтган.

Франциядаги тартибсизликлар мамлакатда ёқилғи нархи ошиши, солиқлар миқдори оширилиши муносабати билан ноябр ўрталаридан бери тўхтагани йўқ. Расмий хабарларга қараганда, шу йил 8 декабрида ҳам 125 мингдан зиёд одам кўчага чиққан. 1, 3 мингдан ортиқ одам қўлга олинган. Франция ички ишлар вазири Кристоф Кастанернинг гапига кўра, босқинчилик ва тартибсизликларни ташкил этишда ультрасўл ва ультраўнг сиёсий ҳаракатлар вакилларининг ҳам қўли бор.

Париж мэри Анн Идальго айтиб ўтдики, тартибсизликлар оқибатида мамлакат миллионлаб евро миқдорида моддий зарар кўрган ва ҳали бу йўқотишлар тўхтагани йўқ. Юзлаб дўконлар ёпиб қўйилган. Францияда иқтисодий ҳамда маданий ҳаёт тўхтаб қолган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Франциядаги тартибсизликларда Россияни айблашмоқда