16:02 / 19.12.2018
2 877

Бишкекда метробуслар қатнови жорий қилинади

Бишкекда метробуслар қатнови жорий қилинади
2019 йилда Бишкекда BRT (Метробус) тезкор aвтобус тизими жорий қилиниши режаланди. Бу ҳақда Бишкек шаҳар ҳокими ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Гуля Алмамбетова 18 декабрь куни ўтган матбуот анжуманида маълум қилган.

Унинг айтишича, метробусларнинг бошқа транспортлардан асосий фарқи – улар махсус чизиқ бўйлаб ҳаракатланади. Чизиқлар узлуксиз бўлиб, кириш ва чиқиш жойлари махсус терминаллар орқали амалга оширилади.

Шаҳар ҳокимиятининг фикрича, метробуслар йўловчиларни тирбандликларсиз бир жойдан иккинчи жойга саёҳат қилишига имкон беради. Транспорт қатнови ҳар 2-3 дақиқада ташкил этилади.

Гуля Алмамбетованинг сўзларига кўра, пойтахт кўчаларининг бирида махсус транспортларнинг ҳаракатланиши учун иккита йўл туширилган.

Тизимни амалга оширишдаги биринчи босқичда 12-микрорайондан Жанубий магистралгача, Жукеев-Пудовкиндан Иброҳимов кўчасигача, Токтогул кўчасидан Фучик кўчасигача қатновларнинг йўлга қўйилиши режалаштирилган.

Шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи Ҳасанбек Алимбековнинг сўзларига кўра, бундай тизим аста-секин шаҳар марказини маршрут таксилардан озод қилади.

Метробусда саёҳат қилиш нархи ҳозирча эълон қилинмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Бишкекда метробуслар қатнови жорий қилинади
[/banner_pushhouse