08:36 / 20.12.2018
4 084

АҚШ Суриядан ҳарбийларини олиб чиқишни бошлади

АҚШ Суриядан ҳарбийларини олиб чиқишни бошлади
АҚШ Суриядан ҳарбийларини олиб чиқишни бошлади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати томонидан маълум қилинди.

Шу билан биргаликда, расмий Вашингтон ИШИД устидан ғалаба коалициянинг тугатилишини англатмаслигини қўшимча қилган.

АҚШ президенти маъмурияти вакили сўзларига кўра, АҚШ Суриядаги кампаниянинг янги фазасига ўтмоқда.

Бундан аввалроқ The Wall Street Journal нашри АҚШ президенти Дональд Трамп Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан суҳбатлашганидан кейин америкалик ҳарбийларни Сурия ҳудудидан олиб чиқиш қарорини қабул қилгани ҳақида хабар берганди. Қайд этилишича, Туркия раҳбари америкаликлар Сурия ҳудудида курдларни қўллаб-қувватлашда давом этаётганидан норозилик билдирган.

Қайд этиш керакки, Дональд Трамп бир неча бор Суриядан ҳарбийлар олиб чиқилмаслигини маълум қилганди. Reuters агентлиги хабарига кўра, бир неча юқори мартабали амалдорлар, жумладан АҚШ Мудофаа вазири Жим Мэттис ҳам Сурияда ИШИД қайта уйғонмаслиги учун америкаликлар ҳарбий контингенти сақлаб қолиниши зарурлигини таъкидлаб келишаётганди.

Бироз аввалроқ Оқ уй раҳбари Сурияда ИШИД устидан ғалабага эришилгани ҳақида маълум қилганди.

«Биз Сурияда ИШИД устидан ғалаба қозондик, президентлигим вақтида у ерда бўлишимизнинг ягона сабаб шу эди», деб ёзганди у.

Айни вақтда Сурия ҳудудида 2 минг нафар атрофида америкалик ҳарбий бор.

Вашингтон ва унинг иттифоқчилари Суриядаги ҳарбий амалиётларни 2014 йили бошлаганди. 2015 йил сентябрида Сурияга Россия ҳам ҳарбийларини юборишга киришди. Икки давлат ҳам бу мамлакатдан киришини ИШИД билан курашиш сифатида изоҳлаган. Россия 2016 йилнинг декабрида ва 2017 йилнинг декабрида Суриядан асосий ҳарбийларини олиб чиқиб кетган. Ҳозирда Хмеймий ва Тартусда Россиянинг икки базаси фаолият кўрсатишда давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Суриядан ҳарбийларини олиб чиқишни бошлади