
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Хитой раҳбари Си Цзиньпин таклифига кўра Хитойга келди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берди. Ким Чен Иннинг ташрифи 10 январгача давом этади.
Аввалроқ Жанубий Корея ва Хитойдаги манбалар шимолий кореялик юқори лавозимдаги амалдор бўлган поезд Хитой чегарасини Дандун станциясида кесиб ўтганини маълум қилган. Поезд келишига яқин Хитой хавфсизлик идоралари ходимлари келиб, станцияга олиб борувчи йўлларни тўсишган. Поезд чегарани кесиб ўтиб, йўлида давом этгандан кейингина соқчилар олинган.
Бу бир йилдан камроқ вақт ичида Ким Чен Иннинг Хитойга 4-ташрифидир. У ўтган йилнинг 25-28 март, 7-8 май ва 19-20 июнь кунлари ҳам Хитойда ташриф билан бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар