08:53 / 21.01.2019
3 813

Гонгконгда 4,6 млрд долларлик автомобил туннели очилди

Гонгконгда 4,6 млрд долларлик автомобил туннели очилди
Гонгконгда қурилишига 4,6 млрд доллар инвестиция қилинган янги автомобил туннели очилди. Бу лойиҳанинг амалга оширилиши 10 йил вақт олган.

Гап узунлиги 4,5 кмлик транспорт тугуни ҳақида кетмоқда. Ундан 3,7 километри Гонгконг оролининг шимолий соҳили бўйлаб, қисман денгиз туби орқали ўтган. Янги туннел икки томонга учтадан ҳаракатланиш полосасига эга ва шаҳарнинг марказида йўллардаги қатновни камайтиришга қаратилган. Туннел орқали ўтиш бепул бўлади.

Туннел, таъкидланишича, дунёдаги энг йирик шамоллатиш ва ҳавони тозалашнинг ўзига хос тизими билан жиҳозланган. Бу тизим чиқинди газлардаги зарарли модддаларнинг 80 фоизини бартараф этишга имкон беради ва ҳар соатда 5,4 млн куб метр ҳавони фильтрлашга қодир.

“Яшиллар” ҳаракати вакиллари ушбу туннел жорий қилинишини қутлашган ва ҳукуматни унда қўлланган технологияларни шундай бошқа иншоотларда қўллашга чақиришган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Гонгконгда 4,6 млрд долларлик автомобил туннели очилди