АҚШ Сурияга яна юзлаб ҳарбий жўнатди

  • 28 январь 2019, 18:10
  • 2 175
  • Дунё
  • АҚШ Сурияга яна юзлаб ҳарбий жўнатди
    Пентагон жўнатган олти юзга яқин ҳарбий Сурияга етиб келди, дея хабар бермоқда “Аzon.uz” нашри.

    Улар Суриядан АҚШ қўшинларини олиб чиқишга кўмаклашиши айтилмоқда. Пентагон Сурияга қўшимча кучлар жўнатилишини 24 январда маълум қилган эди.

    Эслатиб ўтамиз, президент Дональд Трамп 2018 йилнинг декабрида Суриядан АҚШ қўшинлари олиб чиқилишини эълон қилди. Унинг айтишича, америкаликлар Сурияга ИШИДга қарши курашиш учун келган эди, “ИШИД мағлуб бўлганига кўра америкалик ҳарбийларнинг уйга қайтиш вақти етди”.
    АҚШнинг Суриядаги 18 та ҳарбий базасида 2 мингга яқин ҳарбийлари бор.

    » » АҚШ Сурияга яна юзлаб ҳарбий жўнатди