Президент: “Эрталабдан бери ҳатто сув ҳам беришмади” (видео)

Президент: “Эрталабдан бери ҳатто сув ҳам беришмади” (видео)

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга давлат ташрифи давомида учрашув ва тадбирлар тиғиз жадвал асосида ўтказилмоқда. Сеулда ватандошлар билан учрашув чоғида давлат раҳбари кун давомида ишлар кўплиги сабаб баъзан ҳатто тушлик қилишга ҳам вақт қолмаётганини айтди.

Мирзиёевнинг сўзларига кўра, ташриф доирасидаги тадбирлар сабаб у эрталаб соат 4:00 да уйғонмоқда. Кун давомида кўп гапириш натижасида томоғи қирилганини айтган Президент вазиятга ҳазил билан муносабат билдирди.

“Эрталабдан бери ҳатто сув ҳам беришмади”, — деди у учрашув давомида.

Давлат ташрифи доирасида Жанубий Корея расмийлари билан учрашувлар, музокаралар, бизнес-форум ва бошқа тадбирлар ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар