Порошенко президентликка номзодини рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжат топширди

  • 04 февраль 2019, 07:04
  • 1 093
  • Дунё
  • Порошенко президентликка номзодини рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжат топширди
    Украина президенти Пётр Порошенко президентликка номзодини рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжат топширди. Бу маълумотни унинг матбуот котиби Святослав Цеголко тасдиқлади.
    "Ушбу байрамона кунда Пётр Порошенко президентликка номзодини рўйхатдан ўтказиш учун марказий сайлов комиссиясига ҳужжат топширди", - деб ёзди у Facebook саҳифасида.

    Порошенко иккинчи муддатга номзодини илгари суришини Киевда ўтаётган “Крутдан Брюсселгача” форумида маълум қилганди.
    Украинада президент сайлови 31 мартда бўлиб ўтади.

    » » Порошенко президентликка номзодини рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжат топширди