15:18 / 23.02.2019
4 034

3 миллиондан ортиқ аҳоли Венесуэлани тарк этди

3 миллиондан ортиқ аҳоли Венесуэлани тарк этди
БМТ Олий комиссарининг қочоқлар иши бўйича бошқармаси маълум қилишича, Венесуэла қочоқлари дунё бўйича 3,4 миллион кишига етди. Бу ҳақда «Дарё» хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаларида ҳозирда 2,7 миллион венесуэлалик истиқомат қилмоқда.
«Биргина 2018 йилнинг ўзида Венесуэладан яхши ҳаёт ва ҳимоя излаб беш минг киши чиқиб кетган», — дейилади хабарда.

Мигрантлар ва қочоқларнинг кўпчилиги Колумбияга кетган (1,1 миллион киши). Ундан кейинги ўринларда эса қуйидаги давлатлар туради: Перу — 506 минг киши, Чили — 288 минг киши, Эквадор — 221 минг киши, Аргентина — 130 минг киши ва Бразилия — 96 минг киши.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил ноябрь ҳолатига кўра, Венесуэладан кетган иқтисодий қочоқлар сони уч миллион кишига етган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 3 миллиондан ортиқ аҳоли Венесуэлани тарк этди