
Бразилиядаги ўрмонлардан бирида ўлик ҳолдаги букри кит топилди. Бу ҳақда Kun.uz нашри LiveLeak порталига таяниб хабар берди.
Воқеа Пара штатининг Маражо ороли соҳилбўйининг ўрмон ҳудудида юз берган. Маҳаллий соғлиқни сақлаш, санитария ва атроф-муҳит департаменти маълумотларига кўра, кит ўлик ҳолда топилган. Унинг узунлиги 11 метрни, эни 6 метрни ташкил қилган.
Бошқармада яшаш муҳити океан бўлган кит сувдан бунчалик узоқда топилганини аниқлаши керак бўладиган махсус гуруҳ ташкил этилди. Биологлар жонзотнинг ўлими сабабларини ҳозирча айтиша олмаяпти.
“Китнинг ичи ёриб кўрилмоқчи. Бир қарашда унда ҳеч қандай жароҳатлар йўқ. Шу сабабли китнинг ўлимига нима сабаб бўлганини тушунмоғимиз лозим”, деб вазиятга изоҳ берган департамент вакили Кэти Сильва.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар