14:42 / 10.03.2019
6 680

Украинадаги миллатчилар президент Порошенкони қочиб қолишга мажбур этди

Украинадаги миллатчилар президент Порошенкони қочиб қолишга мажбур этди
Украинадаги «Миллий корпус» мухолифатчи миллатчилардан иборат ташкилот вакиллари мамлакат президенти Петр Порошенконинг Черкассдаги чиқиши пайтида тартибсизликларни келтириб чиқарди. Миллатчилар ундан мудофаа саноатига тегишли пулларнинг ўғирланиши хусусида тушунтириш беришни талаб қила бошлашди.

Улар бараварига «Саҳнада қоласан! Бизнинг саволларимизга жавоб берасан! Президент биздан қочиб қутула олмайди!» дея ҳайқира бошлашди.

Порошенко вазиятни кўргач, қўриқчилар ҳамроҳлигида қочиб қолишга мажбур бўлди. Миллатчилар президент кортежини ўраб олишга ҳаракат қилиб, файерларни ёққан ҳолда заҳарли газ сепа бошлашди. Натижада улар ва полициячилар ўртасида жиддий тўқнашувлар юзага келди. Тўқнашувлар чоғида 10 нафар полициячи, жумладан, вилоят полиция бошқармаси раҳбари Валерий Лютый жиддий жароҳат олди.

Эслатиб ўтамиз, шу йил 2 март куни миллатчилар Киевдаги марказий майдонда марш ташкил этиб, Порошенконинг қамоққа олинишини талаб қилишганди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинадаги миллатчилар президент Порошенкони қочиб қолишга мажбур этди