18:25 / 20.03.2019
7 471

Россия Қримга Европанинг исталган нуқтасига зарба бера олувчи қирувчи самолётларни жойлаштирди

Россия Қримга Европанинг исталган нуқтасига зарба бера олувчи қирувчи самолётларни жойлаштирди
Улар Ту-22М3 русумли қирувчи самолётлари бўлиб, фақат олис масофадаги объектларни бомбардимон қилиш учун мўлжалланган. Россия мудофаа ишлари бўйича федерация кенгаши раиси Виктор Бондаревнинг гапига кўра, қирувчи самолётлар Европанинг исталган нуқтасидаги ҳаво ҳужумлари ва ракета ҳужумларига қарши тизимни йўқ қилишга қодир.

Бу ҳаракатлар Американинг Руминияга ўрнатган ракета мудофаасига қарши тизимига жавоб сифатида содир этилган. Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков шу йил февралида Америка Руминияга 24 та «Томогавк» ядро вариантидаги ракеталарни жойлаштириши ҳақида айтиб ўтганди. Бир сўз билан айтганда, айни пайтда икки ядровий давлат қуролланиш пойгасини тобора кескин тус олдирмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Қримга Европанинг исталган нуқтасига зарба бера олувчи қирувчи самолётларни жойлаштирди