11:53 / 25.03.2019
1 690

Спасский «аср ўйинида» нега Фишерга мағлуб бўлгани тушунтирилди

Спасский «аср ўйинида» нега Фишерга мағлуб бўлгани тушунтирилди
Совет шахматчиси Борис Спасский АҚШ жамоаси томонидан кўрсатилган руҳий босим туфайли 1972 йилда жаҳон чемпионлиги учун ўйинда америкалик Роберт Фишерга мағлуб бўлган. Ўша пайтда Рейкьявикда гроссмейстер билан бирга бўлган Россия Ташқи разведка хизмати фахрийси Георгий Санников шундай фикрда. Бу ҳақда у РИА Новости’га айтиб ўтди.

«Босим ўйинга қадар бошланганди, ўшанда Фишер ўзининг бир нечта интервьюсида яқинлашиб келаётган ғалабаси тўғрисида атайин гапирган. Шу билан бирга, у спортдан анча узоқ бўлган ибораларни қўллаган», - дея таъкидлаб ўтди собиқ разведкачи.

Унинг сўзларига кўра, ўйин давомида рақиблар Спасскийни мувозанатдан чиқаришга бор кучи билан ҳаракат қилишган. «Фишер турли қилиқлар кўрсатганди ва бунга ҳеч қандай изоҳ бермаган. Тўсатдан партия бошланишини бошқа вақтга кўчириши мумкин эди. Ёки, айтайлик, томошабинларни биринчи қатордан узоқлаштиришни талаб қиларди», - дея тушунтирган Санников.

Фахрий қўшимча қилишича, разведка илтимосига биноан, гроссмейстернинг рафиқаси Рейкьявикка қўллаб-қувватлаш учун Москвадан учиб келган, аммо «ютқазилган партияларни қайтаришнинг иложи йўқ эди».

Спасский ва Фишер ўртасидаги ўйин 1972 йилнинг ёзида Исландия пойтахтида бўлиб ўтган. Совуқ уруш даврида СССР ва АҚШдан бўлган рақибларнинг учрашуви бутун дунёда катта шов-шув келтириб чиқариб, жанжаллар ва босим билан давом этган. Матбуотда уни кўпинча «аср ўйини», деб аташади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Спасский «аср ўйинида» нега Фишерга мағлуб бўлгани тушунтирилди
[/banner_pushhouse