date

Рим полициячиларининг 83 фоизи 31 декабрь куни касаллигини баҳона қилиб ишга чиқмади

Рим полициячиларининг 83 фоизи 31 декабрь куни касаллигини баҳона қилиб ишга чиқмади

Италияда 2014 йилнинг сўнгги кунида Рим полициясининг 83 фоизи ходими ишга чиқмади. Бу ҳақда The Telegraph'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда
.

Улар касал эканликлари, жароҳат олганликларини баҳона қилиб ишга чиқишмаган ёки қон топшириш ниятида дам олиш куни берилишини сўрашган.

Қайд этишларича, Янги йил оқшомида Римда тартибни сақлаши керак бўлган полициячиларнинг оммавий тарзда хизматдан бўйин товлаганликлари Рим шаҳар кенгаши ва Италия ҳукумати томонидан ўрганиб чиқилади.

Маълумот учун, Рим кўчаларида 600 мингдан ортиқ одам Янги йилни кутиб олган.

Италия бош вазири Маттео Ренцининг маълум қилишича, Римда полициячилар билан содир бўлган ушбу воқеадан сўнг, давлат секторида бандлик тўғрисидаги қонун нормаларига ўзгартишлар киритилиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рим полициячиларининг 83 фоизи 31 декабрь куни касаллигини баҳона қилиб ишга чиқмади