Уч метрлик скат одамлардан “ёрдам сўради” (видео)

  • 14 июль 2019, 11:30
  • 1 218
  • Дунё
  • Уч метрлик скат одамлардан “ёрдам сўради” (видео)
    Австралияда 3 метрлик скат кўзига кириб қолган қармоқ илгагидан халос бўлиш учун ғаввослар ёнига сузиб борди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.

    Таъкидланишича, сув остида сурат олувчи фотограф Жейк Уилтон маҳаллий аҳоли “Сепкил” деб атайдиган ушбу скат ортидан бир неча маротаба кузатган.

    Жейкнинг айтишича, денгиз жонзоти унинг ёнига келиб, илгак кириб қолган кўзини унга тутиб турган. Фотосуратчи скат уни танигани ва ёрдам беришни сўраётгани ҳақидаги фикрга келган.

    Бу воқеани қайиқдан кузатиб турган денгиз биологи Монти Холлнинг таъкидлашича, скат Уилтон илгакни олиб ташлаш учун сув остига бир неча марта шўнғигунича қимирламай турган. Бундай уринишлардан бири пировард натижада муваффақиятли якунланган ва илгак скат кўзидан олиб ташланган.

    Нашрнинг ёзишича, агар илгак олиб ташланмаганда скат юқумли касаллик орттириб олиши, кўр бўлиб қолиши ёки ҳаттоки нобуд бўлиши ҳам мумкин эди.

    » » Уч метрлик скат одамлардан “ёрдам сўради” (видео)