17:08 / 21.07.2019
2 759

Эрон Британия танкерини ушлаганидан сўнг «турли сценарийлар»га тайёрлигини билдирди

Эрон Британия танкерини ушлаганидан сўнг «турли сценарийлар»га тайёрлигини билдирди
Теҳрон ўз позициясида қатъий қолади ва Ҳўрмуз бўғозида Британиянинг Stena Impero танкери ушланганидан кейинги "турли сценарийлар"га тайёр, деди Эроннинг Буюк Британиядаги элчиси Ҳамид Баидинажод.

"Буюк Британия ҳукумати Эрон ва Буюк Британия ўртасидаги мавжуд кескинликни оширишни истаётган ички сиёсий кучларни тўхтатиши лозим. Бу анча хавфли ва минтақа учун оғир бўлиб турган ҳозирги вақт учун оқилона иш эмас. Аммо Эрон ўз позициясида қатъий ва турли сценарийларга тайёр", — деб ёзди у Twitter саҳифасида.

Эрон ва Буюк Британия ўртасидаги муносабатлар 4 июлда Гибралтар ҳукумати Grace 1 танкерини қўлга олганидан сўнг кескинлашди. Танкер Эрондан икки миллион баррель нефть олиб Сурияга олиб кетишда гумонланди. Аммо Теҳрон бу маълумотни рад этди.

Жума куни Эрон Ҳўрмуз бўғозида Британиянинг Stena Impero танкерини қўлга олди.
ОАВ хабарларига қараганда, Буюк Британия Теҳронга қарши дипломатик ва иқтисодий санкциялар киритиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон Британия танкерини ушлаганидан сўнг «турли сценарийлар»га тайёрлигини билдирди