15:16 / 26.07.2019
3 524

Малайзиянинг собиқ қироли «Москва гўзали»дан ўғлини тортиб олиши мумкин

Малайзиянинг собиқ қироли «Москва гўзали»дан ўғлини тортиб олиши мумкин
Фото: Instagram / риҳанапетра
«Мисс Москва-2015» гўзаллик танлови ғолиби Оксана Воеводинанинг Малайзия собиқ қироли Муҳаммад V билан саккиз ойлик турмушдан сўнг ажрашиши қайғули оқибатларнни келтириб чиқариши мумкин, деб ёзади «Дарё» нашри.

Оксана ҳозирги кунда икки ойлик ўғли билан ўз ватанида яшамоқда.
Аввалроқ, Малайзия собиқ қиролининг адвокати Ко Тиен Хуа 49 ёшли Муҳаммад V нинг 26 ёшли рафиқаси билан ажрашиши сабабини маълум қилган эди: Монарх Тенку Исмаил Леон Петра Бин Тенку Муҳаммад V Фарис унинг ўғли эканлигига шубҳа қилмоқда.

Воеводинанинг вакиллари Малайзия монархидан рафиқасини хиёнатда айблагани учун кечирим сўрашни талаб қилиб, ДНК-текшируви орқали оталикни тасдиқлашни таклиф қилган эди.

Россиялик Оксана Воеводина 2019 йилнинг май ойида ўғил фарзандни дунёга келтирган эди. Орадан бир ой ўтиб собиқ қирол боладан юз ўгиргани ва хотини билан ажрашаётгани ҳақида гап-сўзлар тарқалган эди.

Агар боланинг отаси Муҳаммад V эканлиги ўз тасдиғини топса, собиқ қирол ўғлини Оксанадан тортиб олиши, уни Малайзияга олиб кетиб, тарбиялаши мумкин.

Муҳаммад V ва «Москва гўзали»нинг тўйи ҳақида 2018 йилнинг ноябрида маълум қилинган эди.
Жуфтликнинг тўйи Москвадаги Барвикҳа Cонcерт Ҳалл концерт залида бўлиб ўтганди. Россиялик модел ўз севгилиси учун ислом динини қабул қилган, монарх эса тахтдан воз кечганди.
[media=https://www.instagram.com/p/ByQRgm9iNG7/?utm_source=ig_embed]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Малайзиянинг собиқ қироли «Москва гўзали»дан ўғлини тортиб олиши мумкин