Туркманистон президентининг ўлгани ҳақида миш-миш тарқатганларни қўлга олиш бошланди

  • 29 июль 2019, 12:46
  • 1 627
  • Дунё
  • Туркманистон президентининг ўлгани ҳақида миш-миш тарқатганларни қўлга олиш бошланди
    Фото: Tengrinews
    Туркманистонда мамлакат президентининг ўлгани ёки соғлиғи ёмонлашгани ҳақида тарқалган миш-мишларга қарши фаол курашиш 25 июль кунидан бошланган эди. Куч тузилмалари Ашхобод ва бошқа туманларда «кучайтирилган хизмат тури»га ўтган, деб хабар беради Дарё нашри.

    Маълумотларга кўра, мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштирига хизмат қилган миш-мишларни тарқатган уч киши қўлга олинган. Улардан бири «Туркмантелеком» ходими бўлса, яна бири сув хўжалиги хизматчиси, учинчиси эса маҳаллий уй-жой коммунал хизматида ишлайди.

    Instagram’да эса туркманистонлик юлдузларнинг миш-мишларга ишонмаслик борасидаги кўплаб видеороликлари пайдо бўлди. Улар бир вақтнинг ўзида президент Гурбангули Бердимуҳамедовни ўлдига чиқарган одамларни лаънатлашни бошлаб юборган ва ўз обуначиларидан #duryalan хештеги остидаги видеороликларга ишонмасликни сўраган.

    24 июль куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов оммага кўриниш бермаганига тўққиз кун ўтиб, давлат телевидениесидаги эфирларда яна пайдо бўлган эди.

    » » Туркманистон президентининг ўлгани ҳақида миш-миш тарқатганларни қўлга олиш бошланди