23:50 / 04.08.2019
2 915

Бокудаги энг йирик савдо марказида ёнғин юз берди (видео)

Бокудаги энг йирик савдо марказида ёнғин юз берди (видео)
Фото: «ТАСС»
Озарбайжон пойтахти Бокудаги энг йирик савдо маркази «Садарак» ҳудудида ёнғин юз берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабарига таяниб Дарё маълум қилди.

Воқеа жойига ўт ўчирувчилар, қутқарувчилар ва 15 та тез ёрдам бригадаси йўлланган. Айни вақтда ёнғинни ўчириш бўйича тадбирлар давом этмоқда.

Қайд этилишича, ёнғинни ўчириш давомида фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 7 ходими тутундан заҳарланган. Улар клиник тиббиёт марказининг токсикология бўлимига ётқизилган.

Савдо маркази Боку чеккасида жойлашган бўлиб, майдони 100 гектарни ташкил қилади. У 12 мингдан кўпроқ улгуржи ва чакана савдо объекти, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозори, бир қаватли улгуржи омбор, турли муҳандислик иншоотларини ўз ичига олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бокудаги энг йирик савдо марказида ёнғин юз берди (видео)