Нетаньяху сайлов олдидан Иордан водийсини босиб олишга ваъда берди

  • 11 сентябрь 2019, 15:05
  • 783
  • Дунё
  • Нетаньяху сайлов олдидан Иордан водийсини босиб олишга ваъда берди
    Фото: «РИА Новости»
    Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяху ўтказиладиган парламент сайловларида ўзининг «Ликуд» партияси ғолиб чиқадиган бўлса, Иордания тепалиги (Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғи) ҳамда Ўлик денгизнинг шимолий қисмини аннексия қилишга (босиб олишга) ваъда берди. Бу ҳақда «РБК»га таяниб, «Дарё» хабар қилди.

    «Навбатдаги ҳукумат Исроил суверенитетини Иордания водийсига қадар кенгайтириши мумкин… Бу демократия. Мен аниқ мандатсиз ҳеч нима қилмайман», — дейди бош вазир.

    Нетаньяхунинг айтишича, Иудея ва Самария Ғазо секторига «айланиб кетмаслиги учун» у Исроилнинг аниқ бир чегарасини белгилаб олиш ниятида. Унинг сўзларига кўра, бу Исроил хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беради. «‘Олти кунлик уруш’да бундай имкониятимиз йўқ эди ва яна 50 йил бўлмаслиги мумкин», — дейди бош вазир.

    Bloomberg Нетаньяхунинг ушбу баёнотини 17 сентябрь куни бўлиб ўтадиган парламент сайловлари олдидан сайловчиларни қўллаб-қувватлашга боғламоқда. АҚШ администрацияси эса сентябрь ойининг иккинчи ярмида Яқин Шарқни тинчлик йўлида барқарорлаштириш бўйича ўз режасини тақдим этиш ниятида.

    Исроил тарихида биринчи бор муддатидан олдинги сайловлар 17 сентябрь куни бўлиб ўтади. Сайловлар апрель ойида ўтказилган овоз бериш жараёнларида Нетаньяху ҳукуматни шакллантира олмаганидан сўнг белгиланган эди.

    1967 йилда бўлиб ўтган «Олти кунлик уруш»дан кейин Исроил Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғини ўз назорати остига олган ва у ерда ўз аҳолиси учун бошпана қура бошлаган. Европа Иттифоқи ушбу ҳудудларни, шунингдек, Голан тепаликларини Исроил томонидан босиб олинган ҳудуд деб ҳисоблайди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Нетаньяху сайлов олдидан Иордан водийсини босиб олишга ваъда берди