3 486
Россияда укасининг хотинини ўлдиришни буюртма қилган истеъфодаги генерал майор қўлга олинди (видео)
Ставропол ўлкасида ИИВ генерал майори Александр Туривненко буюртма қотилликда гумон қилиниб, қўлга олинди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси маълум қилди.
Қўмитага кўра, Кисловодск шаҳридаги санаторийлардан бирида директор бўлган Туривненко марҳум укасидан қолган меросга эга чиқиш учун унинг турмуш ўртоғини ўлдиришга қарор қилади.
Генерал бунинг учун танишига мурожаат қилади ва қотиллик учун 1 миллион рубл ваъда қилади. Таниши эса бу мурожаат ҳақида ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар беради.
Шундан сўнг қотиллик саҳналаштирилиб, Туривненко ижрочидан гўёки ўлдирилган аёл фотосини олади. У «бажарилган» буюртма учун пулни бераётган чоғида ҳибсга олинди.
Маълумот учун, Россия ИИВ транспортдаги ички ишлар Ғарб бошқармаси бошлиғи бўлган генерал майори Александр Туривненко 2010 йили ўша пайтдаги президент Дмитрий Медведев томонидан истеъфога чиқарилганди.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди