23:42 / 03.11.2019
5 271

Россиядаги "Ишак" ресторани раҳбари: Ўзбеклар ресторанимни бузмоқчи бўлишди

Россиядаги "Ишак" ресторани раҳбари: Ўзбеклар ресторанимни бузмоқчи бўлишди
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўзбек диаспораси вакиллари шаҳардаги “Ишак” (Эшак) номли ресторан эгаси билан конфликтга борган. Бу ҳақда ресторан эгаси, шоумен Сергей Светлаков айтган.

Унинг айтишича ўзбеклар реcторанга келиб ойналарини синдириш ва бузиб ташлаш билан таҳдид қилган. Илк музокара ўхшамагандан сўнг ўзбек диаспораси вакиллари қурол билан таҳдид қилишган. Шундан сўнг шоумен полицияга хабар берган. У каналларнинг бирига берган интервьюсида вазиятга "Ўз шаҳримда менга нима қилишни ўргатишлари ёқмади”, - деб изоҳ берган.

Актёр шунингдек, “эшак” машҳур халқ оғзаки ижоди қаҳрамони Хўжа Насриддин билан доим бирга келишини, ҳатто Ўзбекистонда ҳайкал ўрнатилганини ҳам айтган.

Ресторан номи эса ўзбекларга ёқмаган, у негатив маъно касб этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиядаги "Ишак" ресторани раҳбари: Ўзбеклар ресторанимни бузмоқчи бўлишди