
Фото: «Shropshirestar.com»
Австралиянинг Квинсленд штатида товуқ тухуми катталигида дўл ёғиб, машина, турар-жой ва бошқа иморатларнинг ойналарини синдириб ташлади, деб ёзади "Хабар" нашри «7News» телеканалига таяниб.
Телеканалнинг маълум қилишича, Гримпи шаҳридан Брисбеннинг жанубий қисмларигача бўлган ҳудудда яшайдиган аҳоли «улкан дўл ва ҳалокатли шамол» ҳақида огоҳлантирилган. Квинсленд штатининг жанубидаги Саншайн-Кост туман ҳудуди аҳолиси ҳам шу каби ҳодисага дуч келган. Шу билан бирга, сониясига 16 метрни ташкил этган кучли шамол штатнинг бошқа ҳудудларида ҳам қайд этилган.
ABC телеканали ўз навбатида хабар беришича, кучли шамол мамлакат жануби-шарқидаги қарийб 20 мингта уйни электрсиз қолдирган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар