07:01 / 08.12.2019
3 362

Нега Трампга «тўппонча» ўқташди?

Нега Трампга «тўппонча» ўқташди?
«5 декабрь куни польшалик сиёсатчи Доналд Таск ўзининг ғалати фото суратларини твиттерга жойлаган. Унда кўрсатилишича, собиқ Европа Кенгашининг президенти Таск Президент Трампнинг орқа томонига бармоғи билан тўппонча ишорасини қилган ҳолатда расмга тушган.

Польшанинг собиқ бош вазири ва Трампни тез-тез ижтимоий тармоқларда танқид қилиб турувчи Таскнинг ушбу ҳатти-ҳаракати кўпчиликни саросимага солиб қўйди. Барчамизга маълумки, Глобалистик Европа Иттифоқи Трампга қарши чиқиб келган.

Ушбу фотосурат Лондонда бўлиб ўтган НАТО саммитида олинган бўлиши мумкин дея тахмин қилинмоқда. Шу йил сентябрь ойида Нью-Йоркда бўлиб ўтган БМТ Бош ассамблеясидаги сўнгги нутқида Таск Трампни кескин ваҳимага солган ҳолда ватанпарварлик ҳақидаги Трампнинг қарашларини "ёлғон ва хавфли" деб фикр билдирганди. Иккала расмийларнинг муносабатлари яхши эмаслиги барчага маълум.

"Ҳақиқатни ҳимоя қилиш учун бошқаларни сохта янгиликларни тарғиб қилганликда айблашнинг ўзи етарли эмас", - деди у Politico нашрида. "Очиғини айтганда, ёлғонни тўхтатишнинг ўзи кифоядир". Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган ушбу фотосуратлар учун польшаликлар ўз узрномаларини юборишмоқда ҳамда юртдошининг ушбу қилмишидан хижолат тортишмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нега Трампга «тўппонча» ўқташди?