15:55 / 22.12.2019
3 713

Ашраф Ғани Афғонистон президенти сайловлари ғолиби деб эълон қилинди

Ашраф Ғани Афғонистон президенти сайловлари ғолиби деб эълон қилинди
Фото: AP Photo/Matt Dunham
Афғонистоннинг мустақил сайлов комиссияси амалдаги президент Ашраф Ғанини сентябрда ўтган президент сайловлари ғолиби деб эълон қилди.
Сайлов комиссияси раиси Ҳаво Нуристоний 22 декабрда сайловларнинг дастлабки натижаларига якун ясаб, Ғани кўпчилик овоз олганини эълон қилган.

Унинг таъкидлашича, Муҳаммад Ашраф Ғанига 923 минг 868 киши ёки 50,4 фоиз сайловчилар овоз берган. Унинг асосий рақиби – бош вазир Абдуллоҳ Абдуллоҳ 720 минг 99 овоз (39,52 фоиз) олган. Қолган номзодлар - Афғонистон Ислом партияси раиси Гулбиддин Ҳикматиёрга 70 минг 243, Раҳматиллоҳ Набилга эса 33 минг 921 овоз берилган.

Нуристонийнинг айтишича, текширувлардан кейин 1 млн 824 минг 401 бюллетен ҳақиқий деб топилган.

Абдуллоҳ Абдуллоҳ вакили Бобур Фараҳманд бу натижаларни сохталаштирилган деб атаган. “Барқарорлик ва интеграция” сайлов жамоаси бошқа номзодларнинг қонуний талаблари ҳисобга олинмаган бу сохта натижаларни ҳеч қачон қабул қилмайди”, деб айтган Фараҳманд.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ашраф Ғани Афғонистон президенти сайловлари ғолиби деб эълон қилинди