14:00 / 17.01.2020
3 150

Украина бош вазири истеъфога чиқмоқда — сабаби мана шу аудиода

Украина бош вазири истеъфога чиқмоқда — сабаби мана шу аудиода
Украина бош вазири Алексей Гончарук истеъфога чиқиш тўғрисида ариза ёзди ва уни президентга топширди. Бу ҳақда «Интерфакс-Украина» хабар тарқатган.
35 ёшли Гончарук 2019 йил августидан буён Украина ҳукуматига раҳбарлик қилиб келаётганди. У мамлакат тарихидаги энг ёш бош вазир бўлганди.

15-16 январь кунлари «Как обмануть президента» ютуб-каналида учта аудиоёзув тарқалди, уларда Украина бош вазири экани айтилган овоз соҳиби Миллий банк раҳбари ва Молия вазири билан бирга мамлакат иқтисодий сиёсатини муҳокама қилгани, улар президент Владимир Зеленскийнинг лаёқатсизлиги ҳақида гаплашишгани акс этганди. «Би-би-си»нинг ёзишича, бу ёзув 2019 йилнинг 16 декабрида украиналик амалдорларнинг норасмий учрашуви вақтида ёзиб олинганди.

Кейин эса Гончарук фейсбукда қуйидагиларни ёзди:
«Мен президент дастурини бажариш учун лавозимга келганман. У мен учун очиқлик ва виждонлилик намунасидир. Бироқ бизнинг президентга ҳурмат ва ишончимиз борасидаги барча гумонларни олиб ташлаш учун, мен президентга парламентга топшириш ҳуқуқи билан истеъфога чиқишим ҳақида ариза ёздим».

Маълумот учун: Алексей Гончарук 1984 йил 7 июлда туғилган (35 ёшда). 2019 йили, 34 ёшида Украина тарихидаги энг ёш бош вазирга айланганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина бош вазири истеъфога чиқмоқда — сабаби мана шу аудиода