date
views 2 700

Эфиопияга узоқ йиллар давомида йўқолган деб ҳисоблаб келинган тож қайтарилди

Эфиопияга узоқ йиллар давомида йўқолган деб ҳисоблаб келинган тож қайтарилди
Фото: Meduza
Эфиопияга узоқ йиллар давомида йўқолган деб ҳисоблаб келинган бебаҳо ёдгорлик — XVIII га мансуб литургик тож қайтарилди. Бу ҳақда Meduza'га таяниб Дарё хабар бермоқда.

Тож 1990 йилларда хорижга олиб кетилганди. Ўшанда уни Нидерландларга кўчиб кетган ва бу ерда ҳамюртлари билан кўришган эфиопиялик муҳожир Сирак Асфо тасодифан топиб олганди. Асфо тожни меҳмонлардан бирида кўриб қолади ва унинг ўғирланганини билиб, ёдгорликни унга беришга кўндиради.

У тожни Эфиопияга қайтаришни истаганди, бироқ мамлакатдаги беқарор вазият туфайли узоқ вақт бунга қўл урмади.

Асфо тожни узоқ вақт уйида яшириб юрди ва орадан 21 йил ўтиб, уни Эфиопия расмийларига қайтаришга қарор қилди. 20 февраль куни тож мамлакат бош вазири Абий Аҳмад Алига топширилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эфиопияга узоқ йиллар давомида йўқолган деб ҳисоблаб келинган тож қайтарилди