date
views 3 331

Москвада 20 нафар хитойлик шифокорлардан қочди

Москвада 20 нафар хитойлик шифокорлардан қочди
Москвада 20 дан ортиқ Хитой фуқаролари шифокорлардан қочиб кетди. Бу ҳақда РЕН ТВ хабар қилди.
Хитойликларни 20 февраль куни "Новослободская" метро станциясида тўхтатишган. Уларда меҳмонхонада карантинда сақланиш ҳақида ҳужжат бор эди. Лекин у ерда зерикиб кетган туристлар шаҳар айланмоқчи бўлишганди.

Воқеа жойига полиция ва тез ёрдам чақирилди. Врачларни кўрган хитойликлар экскурсия автобусига югуриб чиқиб, кетиб қолишган. Гид-таржимон уларнинг Таганка театрига бормоқчи эканини айтган. Ушбу ҳолат бўйича иш ўрганилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москвада 20 нафар хитойлик шифокорлардан қочди