
Актёр Жеки Чан коронавирусга чалинган бўлиши мумкинлиги хабар бугун ОАВларда ёритилди.
Унга кўра, актёр Гонгконгдаги тадбирда вирус юқтирган одамлар билан бирга бўлган.
Аммо Жеки Чан Инстаграмдаги расмий саҳифасида баёнот бериб, ўзининг соғломлигини таъкидлади.
«Барчага ғамхўрлик учун ташаккур. Мен мутлақо соғломман ва карантинда эмасман. Ҳамма соғлом ва хавфсиз бўлишини тилайман», - дея ёзади у.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус жаҳоннинг аксар мамлакатларига кириб борди. Жумладан, Хитойдан ташқари Жанубий Корея ва Эронда ҳам вазият жиддийлашмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар