Сингапур Хитойга яқин бўлишига қарамасдан коронавирус тарқалишига қарши самарали курашмоқда. Бунинг сабаби — касалликка чалиниш билан боғлиқ барча ҳолатларни кузатиб бориш ва диагностика тизимларини зудлик билан жорий этиш.
Таниқли генетик Спенсер Уэллснинг MIT Technology Review журналида ёзишича, Сингапур ҳукумати коронавируснинг асл хавфини тезлик билан англади ва унга қарши курашиш чораларини кўрди.
2002-2003 йиллардаги ғайриоддий зотилжамга қарши курашишдаги тажрибасига таянган ҳолда Сингапурда касалликка чалинган ҳар бир кишининг бошқалар билан мулоқоти ҳушёрлик билан аниқланди. Натижада инфекциянинг бир одамдан иккинчисига юқиш ҳолати икки кун ичидаёқ маълум бўлди. Февралда ҳукумат ёки ташкилотлар биноларига келадиган ҳар бир киши манзил ва телефон рақамларини тақдим этиши тўғрисида қарор чиқарилди. Бу беморларни аниқлашда тиббиёт «детектив»ларининг ишини енгиллаштирди.
Вирусга қарши курашишдаги муваффақиятнинг иккинчи омили — диагностика тестларининг зудлик билан ишлаб чиқилиши ва жорий этилиши. Бу мамлакатга келган ҳар бир кишида уч соат ичида коронавирус бор-йўқлигини текшириш имконини берди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Сингапурда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 243та ҳолат қайд этилган, 109 бемор тузалиб кетган, ўлим ҳолати юз бермаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди
Исроилнинг Ҳарбий Маҳкамаси Рафаҳга бостириб киришга рухсат берди
Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди
Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"
"Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди
Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади
Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди
Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди