07:53 / 20.03.2020
2 939

Афғонистон ҳукумати “Толибон”га қарши амалиётларни қайта бошлади

Афғонистон ҳукумати “Толибон”га қарши амалиётларни қайта бошлади
Фото: Depositphotos
Афғонистон ҳукумати “Толибон” томонидан юқори даражада зўравонлик сақланиб қолинаётгани туфайли 19 март куни унга қарши жанговар ҳаракатларни қайта бошлашга кўрсатма берди. Бу ҳақда мудофаа вазирлигига таяниб 1TV телеканали хабар берди.

Таъкидланишича, ҳукумат “Толибон”га қарши амалиётларни 29 февралда АҚШ ва “Толибон” ўртасида тинчлик сулҳи имзолангандан кейин зўравонлик даражаси пасая бошланиши биланоқ тўхтатганди.

Афғонистон мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Асадулла Ҳолид армияга мудофаадан “фаол” мудофаага ўтишни буюрган. У энди қўшинлар армия қисмларига ҳужумлар содир этувчи жангариларга қарши амалиётлар ўтказа олишини маълум қилган.

Ҳолиднинг таъкидлашича, жанговар амалиётларни қайта бошлаш қарори “Толибон” томонидан юқори даражада зўравонлик сақланиб қолинаётгани сабабли қабул қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистон ҳукумати “Толибон”га қарши амалиётларни қайта бошлади