11:11 / 20 марта 2020
2 674

«Ҳаммаси унчалик ёмон эмас»: Исроил шифокорлари коронавирус ҳақидаги фикрларини ўзгартиришди

«Ҳаммаси унчалик ёмон эмас»: Исроил шифокорлари коронавирус ҳақидаги фикрларини ўзгартиришди
Коронавирус пандемияси кутилганидан кўра осонроқ кечади, аммо ўз навбатида карантин чоралари соғлиқни сақлаш тизими зиммасидаги юкни камайтириши мумкин, деди Исроилнинг етакчи шифокорлари РИА Новости билан ўтказилган интервьюда.

«Агар сиз коронавирус билан касалланиб қолганбўлсангиз ҳам, бу охири замон эмас. Бу касаллик 84% ҳолларда осон, баъзи одамлар ҳатто касал бўлганларини билишмайди. Одамларнинг 16% учун бу жиддий касаллик, уларнинг 2 дан 5% гачасига, балки шамоллатгичга эҳтиёж бўлар. Ўлим фоизлари Хитойнинг Хубей провинциясидан эшитганимиз каби унчалик катта эмас. Рақамлар нисбатан анча паст. Агар эпидемиологик нуқтаи назардан қараладиган бўлинса, бу касаллик биз бошида ўйлагандан кўра анча енгил», – дея баёнот берди РИА Новостига Исроилнинг энг йирик «Шиба-Тель-А-Шомер» номли клиник маркази директори, Профессор Афек Арнон.

Сешанба куни Исроилда коронавирус ташхиси қўйилганлар сони 324 кишидан ошган эди. Беш нафар беморнинг аҳволи оғир. Эпидемия бошланганидан бери “Шиба” касалхонаси ҳозирда COVID-2019 билан касалланган ўнлаб беморларни даволайдиган асосий марказга айланган эди.

«Шиба, коронавирус билан касалланган беморлар учун биринчи миллий марказини яратган биринчи тиббий марказ бўлди. Биз уни касалхонадан ташқарида, яъни коронавирус билан оғриган беморларни бошқа беморлардан ажратиш учун қурдик. Аввалига бу Diamond Princess лайнеридан келганлар учун карантин маркази эди. Ҳозир эса коронавирус билан касалланган беморлар учун марказ. Ҳозир у ерда 40 дан ортиқ бемор жойлашиши мумкин, шу жумладан оғир аҳволдаги беморлар учун 4 кишилик ўрин ҳам бор», деди Арнон.

Клиника директори ўринбосарининг сўзларига кўра, ҳозир касалхонада оғир касаллар учун махсус бино жиҳозланмоқда. Шифохонага COVID-19 ни юқтирганлик шубҳаси билан келган беморлар, бошқа беморлар билан тўқнаш келишмайди. Улар учун алоҳида қабулхона ташкил қилинган ва жиҳозланган корпуслар бошқа бўлимлардан алоҳида ажратиб жойлашган.

Профессор коронавируснинг асосий хавфини вакцина йўқлигида кўради. Унинг фикрича, айнан шу сабаб Италияда касаллик кескин ошиб кетишига олиб келган бўлиб, бундай холатда тизим кескин ошиб кетган ушбу юкка бардош бера олмади. «Италияда бир кечада жуда кўп одамлар касалландилар, бу чўққига чиқди. Шу сабабли, Италия соғлиқни сақлаш тизими, гарчи у жуда яхши бўлсада, унга қарши тура олмади. Биз унга карантин ёрдамида курашишни истаймиз. Шунинг учун одамлар карантин қоидаларига бепарво бўлмасликлари керак», – деди шифохона директорининг ўринбосари.

Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Халқаро алоқалар департаменти директори доктор Ашер Сальмон ҳам карантинни соғлиқни сақлаш тизимидаги юкни камайтиришнинг самарали усули деб ҳисоблайди. «Карантин, эпидемия тарқалишини секинлаштириш учун муҳим аҳамиятга эга. Бир томондан, биз шифохоналарга бироз нафас олиш имкониятини берамиз, иккинчидан, ёзга яқинлашамиз. Ва биз бу мавсумий вирус бўлиб, ёзда унинг фаоллиги пасаяди деб умид қиламиз. Учинчидан, балки, янги дорилар ва вакцина пайдо бўлар. Шунинг учун ҳозир беморлар тўлқинини камайтириш жуда муҳимдир», деди доктор Сальмон.

Исроил соғлиқни сақлаш тизимининг вакиллари огоҳлантиришига кўра, беморлар сони кескин кўпайган тақдирда карантин чоралари кучайтирилиши мумкин ва асосий хавф остида бўлган кекса одамлар ҳозирданоқ уйидан ташқарига чиқмасликлари ва агар зарур бўлмаса одамлар тўпланадиган жойга бормасликлари керак.

Манба: Tarjumon.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)