17:30 / 21 марта 2020
2 568

Коронавирус «ёшаряпти». Қозоғистонда 4 ойлик гўдак инфекцияни юқтириб олди

Коронавирус «ёшаряпти». Қозоғистонда 4 ойлик гўдак инфекцияни юқтириб олди
Фото: «Inform.kz»
Коронавирус аниқланган 28 киши орасида 4 ойлик гўдак ҳам бор, дейди брифингда Нурсултон соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Сауле Кисикова.

Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда 53 та коронавирус қайд этилди. 16 мартдан бери мамлакатда фавқулодда вазият тартиби жорий этилган. Нурсултон ва Олмаотада 19 мартдан буён карантин.

«18 ёшгача – 2 та: битта 4 ойлик гўдак ва 14 ёшли ўсмир, 18 ёшдан 29 ёшгача – 3 киши, 30 ёшдан 49 ёшгача – 18 киши, 50 ёшдан 59 ёшгача – 4 киши, 60 ёшдан ошган – 1 киши (янги вирусни юқтирган – таҳр.)», – дейди Кисикова.

«РИА Новости»нинги ёзишича, иккита катта ва битта 4 ойлик гўдакдан иборат оила эпидемиологик вазият нохуш бўлган мамлакатда бўлгани учун Париж-Минск-Нурсултон рейсида текширилган. Улар 9 — 20 март кунлари Францияда дам олиб қайтишган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)